Стресс хакида деганда нимани тушунамиз?

Stress xakida deganda nimani tushunamiz Психология

Стресс нима бу?

Стресс хакида: Айни пайтда Стресс мактаб ўқувчисидан тортиб олий мартабали давлат хизматчисигача, уй бекасидан то қурувчи ё сотувчигача деярли ҳар кимга таниш. Уларнинг ҳар бири “Стрессга тушиб кўрган”, сурункасига бир неча кунлаб Стресс ҳолатида юради ва ҳоказо. Шундай экан, “Стресс”нинг ўзи нима, деган саволнинг жавоби хусусида ҳам тўхталиб ўтиш айни муддао.

Стресс бу фавкулодда таъсир цўзгатувчи ҳаракатлар остида организмнинг умумий зўрициш ҳолати ва азалий химоя реакциясининг пайдо бўлишидир.

Ушбу атама ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида Г.Селье томонидан таклиф қилинган. У, аввало, давомий Стресс жараёнида (дистресс) организмда содир бўлиши мумкин бўлган кескин ўзгаришларни келтириб чи^арадиган психикамиздаги ҳиссий жиҳатларни тавсифлайди.

Бу кизик  Miya – Xotira Xazinasi Haqida Miyani Muntazam Mashq Qildirish Kerak

Эмоционал Стресс мия салбий баҳолаган таъсир ва вазиятлар каби Стресс-омиллар томопидан ишга туширилади. Замонавий одамнинг хулқ-атворидаги ижтимоий мотивлар таъсирида одамлар ўртасидаги зиддиягли муносабатлар сингари психоген омиллар деб номланувчи эмоционал зўриқиш Стресслари кенг тарқалди. Одамларда ҳаракатланиш фаоллигининг пасайиши, гиподинамия, маълум даражада оргиқча вазн ва бошқалар ҳам Стрессда мухим сабаблардан ҳисобланади.

 

Стресс ҳолати уч фазага ажратилади. Фазалар давомийлиги организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Стресснинг биринчи фазасида (босқичида) гипофизга таъсир оқибатида АКТГ гормони — буйрак усти безлари активатори қонга чиқариб ташланади. Стресс хакида Бир вақтнинг ўзида симпатик асаб тизими фаоллашиб, юрак фаолияти кучайиши, артериал босим ортиши, қон қуюлувчанлиги ортиши ва бошқаларга олиб келади. Ушбу босқични «хавотирли» деб ҳам аташади, чунки у организмни Стрессга қарши ҳаракатларга сафарбар қилади, бу эмоционал ҳаяжон билан тавсифланади. Бунда организмнинг турли тизимлари катта зўриқиш билан ишлайди.

Иккинчи — барцррорлик босцичида гормонлар секрецияси муайян даражада стабиллашади, симпатик асаб тизими фаоллашуви эса юқори даражада сақланиб қолади. Айнан шу муайян ишчанлик қобилиятини ушлаб туради. Стресс вазиятлар узоқ вақт давом этганда ва организмнипг мослашувчанлик имкониятлари сусайганда учинчи босқичга ўтиш содир бўлиб, уни — тугаш босцичи деб аташади. Бунда ишчанлик қобилияти пасайиб, организм иммунитети пасайиши ва бошқалар кузатилади.

Шундан сўнг ҳам ушбу жараённинг фавқулодда Стресс зўриқишлари билан давом этиши организм дезадаптацияси ёки ducmpeccra олиб келиши мумкин.

Дистресс оқибатлари жисмоний (кескин озиш, сурункали касалликлар зўрайиши) ва психологик (депрессия, безовталик ва б.) жиҳатдан оғир бўлиши мумкин.

Психофизио- логияси

Ҳозирги авлод турли-туман ўйинлар орасида компьютер ўйинларига айниқса ўч саналади. Моҳиятан олганда, бунинг сабаблари ҳам этни жунжиктиради, масалан, ўйиндаги товушлар ва шовқинлар ажойибу ғаройиб, ўйин ўйнаётган бола ўзини худди коинотга саёҳат ёки беомон жанг иштирокчисидек тасаввур рлиши мумкин. Стресс хакида Ғарб оламида бу воқеликка нисбатан, бола ўзидаги яширин тажовузкорликни ижтимоий хавфсиз усулда чиқариб ташлаяпти, дейишса-да, шарқона менталитетга кўра бола аслида ўзидаги бундай хислатларни жиловлашни, бошқаришни ўрганиши лозим. Бунга эса оиладаги узлуксиз эътибор, катталар панд-насиҳатлари ва китоблар мутолааси орқали эришилади. Айни дамда бизнинг жамият одамлари ғарбона, таъбир жоиз бўлса, инсонийлик унсурлари борасида жуда жиддий оқсайдиган менталитетга мойиллик билдирмоқда. Сабаби эса кундек равшан, уни ўзлаштириш карнайчидан бир суф. Чунки ахлоқсиз бўлиш учун ортиқча саъй-ҳаракат талаб қилинмайди. Бу гапларни нега айтяпмиз? Чунки “компьютерлаштирилган келажак” сари тобора интилиб, ўз моҳиятимиздан, яъни, инсонийликдан узоқлашмоқдамиз. Бундан атиги 50-60 йил олдин ҳам ўрта ёшли одамларда қон босими ёки бел оғриғи учраши худди тушга ўхшарди. Асрлар оша тўпланган ҳаёт тажрибаси одам аслида қандай яшаши кераклиги ҳа^ида ёзилмаган қонунларни аллақачон шакллантириб бўлганди. Ўтган аср боши ва охиридаги алғов-далғовлар бу борадаги дунёкарашларни ҳам кескин ўзгартириб юборди. Умуртқа ва асаб касалликларидан йироқ юришни ўн асрлаб “белидан белбоғ, бошидан дўппи ва рўмолни туширмай” оқилона ҳал этган ўзбек эли халқ табобатидан йироқлашди, ҳаёт илмини унутаёзди. Ғарбча дунёқараш таъсирида эса зум ўтмай ғарбча иллат ва касалликлар ҳам урчиб кетди. Энди уларни ўша ғарбча усулларда даволамоқдамиз.

Бироқ бола муккасидан тушиб ўйнаётган ўша компъютерлар аслида ўзимиздан нусха кўчириб олинган энг содда қурилма эканини деярли билмаймиз. Дунё олимлари одамни, унинг тана аъзоларини ўрганиш натижасида телевизор, компьютер ва дастурий таъминот каби ихтироларни ясашмоқда. Ҳа, ҳа, сиз ҳам, мен уам, моҳиятан, дастурчилармиз. Биздаги дастурлар сиз билган компъютерлардаги дастурлардан минг чандон мураккаб ва мукаммалроқ саналади. Чунки унинг яратувчиси ягона, тенги ва ўхшаши йўқ буюк зотдир!

Мия бизнинг компьютер бўлса, дастурларимиз — онг-шуур, ижрочи қисм вужудимиздир. Ҳозир сизлар билан ушбу машиналар қандай ишлашини кўриб чи^амиз. Айниқса, Стресс ҳолатида нималар юз беришини кузатамиз.

Стрессни бошқариш деганда, биз аслида психологик ёки ижтимоий Стрессорларни бошқариш ҳақида сўз юритамиз. Гарчи биологик Стрессорлар (масалан, вирус), атроф-муҳит (масалан, ҳаво ҳарорати) ва шунга ўхшаш омиллар ҳам Стрессга сабабчи саналса-да, ушбу китобда асосий эътибор ўз қадр-цимматини камситиш, севимли инсондан жудо бўлиш, ёлғизлик каби Стрессорлар келтириб чиқарувчи муаммоларга қаратилган. Стресс хакида Бу психологик Стрессорлар онг томонидан қабул қилинади ва мияда акс этади. Мия эса, ўз навбатида, бутун танага буйруқ бериб, ушбу Стрессорга қандай жавоб қайтариш лозимлигини айтади.

Мия иккита асосий ^исмдан иборат — мия пўстлоғи ва унинг остидаги асаб марказлари. Асаб марказлари кичик мия, узунчоқ мия, кўприк ва оралиқ мияни ўз ичига олади. Оралиқ мия таламус ва гипоталамусдан иборат. Стрессор гипоталамусга таъсир қилганда, у кортикотроп рилизинг-гормон ишлаб чиқара бошлайди. Бу гормон гипофизга адренокортикотроп гормон ишлаб чиқаришга буйруқ жўнатади. Бундан ташқари, гипоталамус буйрак усти безларининг мия моддасига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Гипоталамус ва гипофиздан буйруқ олган буйрак усти бези пўстлоғи глюкокортикоид ва минералокортикоидлар ишлаб чи^ара бошлайди. Глюкокортикоидлар ичида — кортизол, минералокортикоидлар ичида эса — альдостелон энг муҳими ҳисобланади. Гипоталамус буйрак усти безларининг мия моддасига катехоламинлар — эгашерфин ва норэпинерфин ишлаб чиқариш ҳақида буйруқ ҳам жўнатади. Бу безларнинг гормонлари физиологик ҳолатда турли ўзгаришларни келтириб чиқаради, масалан: юрак уриши тезлашиши, артерия томирлари кенгайиши, нафас йўллари кенгайиши, метаболизм ритмининг тезлашиши, ўпкада қон томирлари қисқариши, истеъмол қилинаётган кислород ҳажмининг ортиши, қонда шакар моддаси миқдорининг ортиши ва қон босими ошиб кетиши каби.

Бироқ Стрессдан фақатгина буйрак усти безлари таъсирланмайди. Қалқонсимон без тироксин, гипофиз эса — окситоцин ва вазопрессин ишлаб чиқара бошлайди. Бу гормонлар ёрдамида организм Стрессорга қарши курашга шай ҳолатга келади.

Автоном асаб тизими асосан қувват сарфи учун, масалан, Стресс вақтида қувват сарфланишига жавобгар симпатик асаб тизимидан ҳамда қувват сақланиши, масалан, организм бўшашган вақтда қувватни асрашга жавобгар саналувчи парасимпатик асаб тизимидан иборат.

Стресс окситоцин ва вазопрессин ишлаб чиқаришга таъсир қилади, бу эса ўз навбатида, текис мускулатура қисқаришида, масалан, қон томирлари деворларида мушаклар қисқаришида акс этади. Шунга қарамай, вазопрессин қон томирларида қон ҳажми ортишига сабаб бўлади. Ушбу икки таъсир комбинацияси артериал босим ортишига олиб келиб, бу кардиоваскуляр тизим учун хавф туғдиради.

Стресс натижасида тупук миқдорининг камайиши эса одам гўё мато чайнаётгандек ёқимсиз ҳисни пайдо қилади. Стресс ютинишлар беихтиёр pqaришига ҳам олиб келиши мумкин, бу эса ютиш жараёнини қийинлаштиради. Стресс таъсирида хлорид кислота секрецияси кучайиб, бунинг натижасида яралар ҳосил бўлади. Стресс натижасида суяк мушаклари қисқариши туфайли бош ва елкада кучли оғриқлар, чарчоқ ҳисси кузатилади. Қон томирлари деворида текис мушаклар цисқариши оқибатида эса гипертония қайд қилинади. Шунингдек, Стресс терининг электр фаоллиги ва ҳароратига ҳам таъсир қилади.

Симптомлар, Стресс ва Сиз

Симптомлар, Стресс ва Сиз

Энди, сизда организм Стрессдан қандай таъсирланиши ҳатқида тасаввур ҳосил бўлгач, бу ўзингизга қандай таъсир фмишини ўрганишингиз мумкин. 1-жадвал асосида муайян жисмоний симптом ёки ҳолат ўзингизда қанчалик тез-тез пайдо бўлишини қайд қилиб чиқинг. Агар 40 дан 75 баллгача тўпласангиз, демак, сизда Стрессга йўлиқиш эҳтимоли жуда кам. Агар 76 дан 100 баллгача бўлса, у ҳолда Стресс туфайли хасталикка чалинишингиз эҳтимоли бор. Мабодо, 101 дан 150 баллгача тўплаган бўлсангиз, айтиш мумкинки, ўша эҳтимол анча жиддий кўринишда. Стресс хакида Сиз тўплаган кўрсаткичлар йиғиндиси 150 баллдан кўп бўлса, билингки, Стресс соғлиғингизга аллақачон таъсир қилиб бўлган ва бу жараён давом этмоқда. Не бахтки, қўлингизда биз нашрга тайёрлаган китобни ушлаб турибсиз, айнан у сизга Стрессни яхшироқ бопцаришни, ҳатто дастлабки аломатлардаёқ уни бартараф этиш йўлларини ўргата олади.

 

Оцените статью
Добавить комментарий